SOS
Меҳнат

Владивостокдаги ўзбекистонлик ишчилар учун янги иш ўринлари ва ҳуқуқий ҳимоя

Владивостокдаги ўзбекистонлик ишчилар учун янги иш ўринлари ва ҳуқуқий ҳимоя

Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари Владивосток шаҳридаги "Трилитон" ва "Владторг" корхоналарида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида мигрантларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, турар жой ҳамда овқатланиш ҳолати, шунингдек, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда консулхона ходимлари ватандошларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, хорижда хавфсиз меҳнат мигратсиясини ташкил етиш, фавқулодда вазиятларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ҳамда миллатлараро тотувлик тамойилларига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Бу каби учрашувлар мигрантларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида ҳал етишга хизмат қилади.

Корхона раҳбарлари билан ўтказилган музокаралар натижасида кадрларга бўлган еҳтиёжлар таҳлил қилинди. Томонлар ўзбекистонлик фуқароларни талаб юқори бўлган мутахассисликларга уюшқоқлик билан ва қонуний асосда ишга жойлаштиришни кенгайтириш бўйича келишувга еришдилар.

05.09.20261