Мигрант ўлимида айбдор деб топилган қурилиш бошлиғи 1,5 йилга мажбурий ишларга ҳукм қилинди

Владимир вилоятида қурилиш майдончасида юз берган фожиали ҳодиса юзасидан суд ҳукми чиқарилди. Тергов маълумотларига кўра, 2026-йил 1-май куни 24 ёшли хорижлик ишчи кўп қаватли уй қурилишининг 17-қаватида бетон зичлаш ишларини бажараётган вақтда йиқилиб тушган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот етган.
Аниқланишича, марҳум ишчи баландликда ишлаш учун тегишли рухсатга ега бўлмаган ва хавфсизлик камарларидан фойдаланмаган. Қурилиш участкаси бошлиғи ходимни унинг мажбуриятига кирмайдиган ва махсус тайёргарлик талаб етиладиган баландликдаги ишларга рухсат берган ҳамда хавфсизлик чораларини таъминламаган.
Суд жараёнида айбланувчи ўз айбига иқрор бўлди. Суд қарори билан у 1 йил-у 6 ой муддатга мажбурий ишларга ҳукм қилинди ва қурилиш соҳасидаги айрим фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум етилди. Шунингдек, айбланувчи марҳумнинг оиласига 700 минг рубл миқдорида товон пули тўлаб берди.
Ушбу ҳолат мигрантлар учун муҳим огоҳлантириш бўлиб, иш берувчи томонидан хавфсизлик қоидалари таъминланмаган ёки тегишли рухсатномасиз ишга жалб қилинган тақдирда, дарҳол меҳнат муҳофазаси бўйича масъулларга мурожаат қилиш ёки хавфли ишлардан бош тортиш ҳаётий зарурат еканлигини еслатади.








