SOS
Меҳнат

Беларусга яна 5 минг нафар ўзбекистонлик ишчи жалб етилади: нималарни билиш керак?

Беларусга яна 5 минг нафар ўзбекистонлик ишчи жалб етилади: нималарни билиш керак?

Беларуснинг Витебск вилояти губернатори Александр Рогожник мамлакат раҳбариятига берган ҳисоботида ўзбекистонлик мутахассисларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги фаолиятига ижобий баҳо берди. Қайд етилишича, айни дамда меҳнат қилаётган фуқароларимиз ўз ишларида самарали натижалар кўрсатмоқда.

Ушбу ижобий тажрибадан келиб чиқиб, Беларусга Ўзбекистондан яна 5 минг нафар ишчини жалб етиш бўйича келишувга еришилди. Режага кўра, жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб ҳар ой 500 нафардан фуқаро ташкилий тарзда Беларусдаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига ишга юборилади.

Ушбу жараён Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги меҳнат мигратсияси соҳасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда. Фуқароларга хавфсиз ва қонуний иш ўринларини тақдим етиш мақсадида ташкилий мигратсия механизмларидан фойдаланилмоқда.

03.09.20269