Намоз вақтлари
Шаҳрингизни танланг ва бугунги (11-сентабр, 2026) намоз вақтларини кўринг.
Россия ҳудудида намоз ўқиш ва таҳорат олишда хавфсизлик ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш
- 1
Кўча, метро, бозор, парклар, вокзаллар ва савдо марказлари йўлакларида намоз ўқиш қатъиян тақиқланади. Бу маҳаллий аҳолида тушунмовчилик ва хавфсираш уйғотади. Намозни фақат расмий масжидлар, намозхоналар ёки ўзингиз яшаб турган уйда (ижараҳонада) ўқинг.
- 2
Иш жойида намоз ўқишдан олдин бригадир ёки директор билан албатта келишиб олинг. Намоз вақти иш унумдорлиги ва иш жараёнига умуман таъсир қилмаслиги керак.
- 3
Жума намози тугаши билан масжид атрофида гуруҳ-гуруҳ бўлиб турмасдан, тезда тарқалиш зарур. Бу политсия диққатини тортишнинг олдини олади.
- 4
Телефонингизда (Telegram, YouTube, Instagram, WhatsApp) номаълум ёки шубҳали диний маърузачиларнинг аудио, видео ва матнларини асло сақламанг. Россияда тақиқланган екстремистик материаллар рўйхати жуда кенг.
