3 мингдан ортиқ муҳожир ишдан бўшади, қурилиш тўхтаб қолди

Россиянинг Нижнекамск шаҳридаги «Нижнекамскнефтехим» (НКНҲ) заводида амалга оширилаётган йирик инвеститсия лойиҳаси — «стироловая занжири» қурилишида жиддий ўзгаришлар юз бермоқда. Лойиҳанинг бош пудратчиси бўлган Ямата компанияси билан шартномани бекор қилиш жараёни бошланди. Бунга лойиҳада ишлаган ходимлар ўртасида юзага келган молиявий муаммолар ва ишчи кучининг оммавий чиқиб кетиши асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Манбаларга кўра, лойиҳада иштирок етаётган 3 мингдан ортиқ ишчилар орасида ойлик маошларнинг кечикиши кузатилган. Хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистондан келган мингга яқин қурувчи обектни тарк етган. Шунингдек, Ҳиндистон фуқароси бўлган ишчилар ҳам иш ҳақи тўланмаётгани сабабли норозилик намойишларини ўтказган. Бу ҳолат қурилиш ишларининг жадвалдан ортда қолишига олиб келган.
Саноат обектида юзага келган бу вазият нафақат ишчиларга, балки лойиҳага жалб қилинган субпудратчи компанияларга ҳам таъсир кўрсатди. Бир қатор маҳаллий пудратчилар Ямата компаниясидан хизмат ҳақи ва ижара тўловларини ололмаётганини билдириб, судга мурожаат қилган. СИБУР вакиллари еса пудратчи олдидаги барча молиявий мажбуриятлар бажарилганини таъкидламоқда.
Қурилиш лойиҳасини 2028-йилда якунлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда обект 65 фоизга тайёр ҳолатда. СИБУР раҳбарияти лойиҳа муддатларини бузмаслик учун янги ижрочини излашга киришган. Айни пайтда Ямата компаниясининг молиявий ҳолати ва субпудратчилар олдидаги қарздорлик масаласи банк кафолатлари доирасида кўриб чиқилмоқда.








