SOS
Меҳнат

Свердловск вилоятида иш ҳақи тўланмаса қаерга мурожаат қилиш керак?

Свердловск вилоятида иш ҳақи тўланмаса қаерга мурожаат қилиш керак?

Свердловск вилояти бўйича Россия Тергов қўмитаси меҳнат қонунчилиги бузилиши, хусусан, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва бошқа қонуний тўловлар ўз вақтида берилмаганлиги юзасидан мурожаатларни қабул қилишни бошлади. Ушбу хизматдан Россия фуқаролари билан бир қаторда хорижий фуқаролар, жумладан, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳам фойдаланишлари мумкин.

Россия Жиноят кодексининг 145.1-моддасига кўра, иш берувчи томонидан иш ҳақини тўламаслик жиноят ҳисобланади. Тергов қўмитаси ходимларига кўра, агар иш ҳақи тўлиқ ҳолда 2 ойдан ортиқ ёки қисман 3 ойдан ортиқ муддат давомида тўланмаса, ходимлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига ега.

Свердловск вилоятида ишлаётган ва иш ҳақи билан боғлиқ муаммоларга дуч келган фуқаролар 8(343)297-71-61 телефон рақами орқали боғланиб, маслаҳат олишлари ёки шикоят қолдиришлари мумкин. Мурожаат қилишда иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси ва иш ҳақининг тўланмаганлигини тасдиқловчи маълумотлар бўлиши жараённи тезлаштириши мумкин.

Ушбу "ишонч телефони" орқали келиб тушган ҳар бир ариза Тергов қўмитаси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Мутахассислар меҳнат ҳуқуқлари бузилган тақдирда, вазиятни ҳуқуқий йўл билан ҳал қилиш учун ўз вақтида тегишли идораларга хабар беришни тавсия қиладилар.

05.09.20261