SOS
Меҳнат

Россиялик тадбиркор ўзбекистонлик ошпазни ишга олгани учун 400 минг рубль жаримага тортилди.

Россиялик тадбиркор ўзбекистонлик ошпазни ишга олгани учун 400 минг рубль жаримага тортилди.

Ханти-Мансийск мухтор округи — Югра ҳудудидаги Лангепас шаҳар суди маҳаллий тадбиркорга нисбатан 400 минг рубль миқдорида маъмурий жарима қўллаш ҳақида қарор чиқарди. Бунга сабаб, бизнесменнинг минтақада умумий овқатланиш соҳасида муҳожирларни ишга жалб қилиш бўйича ўрнатилган расмий чекловларни бузганидир.

Суд жараёнида маълум бўлишича, якка тартибдаги тадбиркор амалдаги тақиқларга қарамай, ўзининг овқатланиш шахобчасига Ўзбекистон фуқаросини ошпаз сифатида ишга қабул қилган. Айни пайтда мазкур ҳудудда губернаторнинг тўғридан-тўғри қарори билан чет эл фуқароларининг ресторанлар, кафелар, кафетерийлар ҳамда тезкор хизмат кўрсатиш масканларида меҳнат қилиши қатъиян ман этилган.

Судда тадбиркор ўз айбини тўлиқ тан олди ва қилган ишидан пушаймон эканини билдирди. Шаҳар суди ушбу қоидабузарликни Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.17-моддаси 1-қисми (айрим турдаги фаолиятларни амалга оширишда белгиланган чекловларга риоя қилмаслик) бўйича малакалади ва қонуний жарима жазосини тайёрлади.

07.09.20261