SOS
Меҳнат

Россияда хорижликлар учун тиббий ёрдам қандай ташкил этилган?

Россияда хорижликлар учун тиббий ёрдам қандай ташкил этилган?

Россиянинг Новосибирск шаҳрида яшовчи АҚШ фуқароси оғир юрак хасталиги билан шифохонага ётқизилди. Бироқ унга зарур бўлган операция ўта қиммат ва уни бепул амалга оширишнинг имкони йўқ. Ушбу вазият хорижликларнинг Россияда қандай шартларда тиббий ёрдам олиши мумкинлиги ҳақидаги масалани кун тартибига чиқарди.

65 ёшли АҚШ фуқароси Терри россиялик рафиқаси Татьяна билан Новосибирскда истиқомат қилади. У мамлакатда туристик виза билан юрган ва ҳали яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) расмийлаштиришга улгурмаган эди. АҚШдан қайтиб келганидан сўнг унинг соғлиғи кескин ёмонлашган.

Тез тиббий ёрдам беморга хавфли ташхис — аорта қатламланиши ва аневризма ташхисини қўйган. Террига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, реанимациядан чиқарилган бўлса-да, энди унга Мешалкин номидаги ихтисослаштирилган клиникада мураккаб жарроҳлик амалиёти зарур.

Клиника операция қийматини 1,6 миллион рубль этиб белгилаган. Беморнинг рафиқаси Россиядаги санкциялар туфайли АҚШ кредит картасидан тўлов қилиш имконсизлигини ва оилада бундай маблағ йўқлигини айтмоқда. Бемор транспортда ташишга яроқсиз бўлгани учун уни хорижга олиб чиқиш ҳам ўта хавфли.

Россия қонунчилиги нима дейди?

Хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби Россия Федерацияси ҳукуматининг махсус қарори билан тартибга солинади. Ҳуқуқшунослар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатга қуйидагича аниқлик киритди:

- Тез ва шошилинч тиббий ёрдам — бепул: Инсон ҳаётига хавф соладиган тўсатдан юз берган ўткир ҳолатлар, сурункали касалликларнинг авж олиши ва жароҳatlarda давлат тиббиёт муассасалари хорижликларга ҳам мутлақо бепул ёрдам кўрсатади. Террининг реанимациядаги муолажалари ҳам бепул бажарилган. - Режали тиббий ёрдам — пуллик: Террига зарур бўлган аорта операцияси режали ёрдам (плановая помощь) тоифасига киради. Хорижий фуқаро туристик виза билан юргани ва Мажбурий тиббий суғурта (ОМС) полисига эга бўлмагани сабабли, бундай хизматлар фақат пуллик шартнома асосида кўрсатилади.

Айни пайтда АҚШ ва Россия ўртасида ўз фуқароларига бепул режали тиббий ёрдамни кафолатлайдиган халқаро битимлар мавжуд эмас.

Эксперт тавсияси

Мутахассислар хорижлик фуқароларга Россия ҳудудига киришдан олдин барча тиббий хизматларни (шу жумладан режали жарроҳликни ҳам) қоплайдиган кенгайтирилган халқаро суғурта полисини расмийлаштиришни ёки мамлакатда узоқ муддат қолиш режалаштирилса, имкон қадар тезроқ тиббий суғурта олиш ҳуқуқини берувчи яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) каби ҳужжатларни тайёрлашни тавсия этади.

07.09.20261