Россияда қўшимча иш вақти чегараси 240 соатгача оширилади

Россия Федератсиясида 2026-йил 1-сентябрдан бошлаб ташкилотлар учун йиллик қўшимча иш вақти (сверхурочная работа) чегарасини 120 соатдан 240 соатгача оширишга рухсат берилади. Ушбу янгилик жамоа шартномаси ёки тармоқ келишувларида қайд етилиши шарт.
Таъкидланишича, ушбу ўзгаришлар барча ходимлар учун мажбурий емас. Қўшимча ишга жалб қилиш учун ходимнинг ёзма розилиги талаб етилади. Шунингдек, иш берувчи ходимга оширилган тўлов ўрнига қўшимча дам олиш вақтини танлаш ҳуқуқини ҳам бериши мумкин.
Тўлов тартибига кўра, йиллик лимит доирасидаги дастлабки икки соат камида бир ярим баробар, кейинги соатлар еса камида икки баробар миқдорда тўланади. 121-соатдан бошлаб еса ҳар бир қўшимча иш соати учун камида икки баробар ҳақ тўланиши белгиланган.
Ушбу қоида зарарли меҳнат шароитларининг учинчи ва тўртинчи даражасида ишловчи ходимларга (масалан, шахтёрлар, ғаввослар) тааллуқли емас. Шунингдек, ҳомиладор аёллар, вояга етмаганлар ва ўқув шартномаси асосида ишловчи ходимларни қўшимча ишга жалб қилиш тақиқланганича қолади.
Иш берувчи ходимни 120 соатдан ортиқ ишлашга жалб қилишдан олдин унинг соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиши лозим. Пенсия ёшига яқинлашган ходимлар, пенсионерлар ҳамда биринчи ва иккинчи даражали зарарли шароитларда ишловчи мутахассислар учун қўшимча ишлаш фақат уларнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.








