SOS
Меҳнат

Россия армиясининг бронежилетлари гаражларда мигрантлар томонидан йиғилгани маълум бўлди

Россия армиясининг бронежилетлари гаражларда мигрантлар томонидан йиғилгани маълум бўлди

"Аргументи недели" нашрининг хабарига кўра, Россияда сафарбар қилинган аскарлар ҳаётини ҳимоя қилиши керак бўлган 30 минг дона бронежилет қалбаки бўлиб чиққан ва улар заводларда емас, балки оддий гараж ҳамда офисларда, мигрантлар қўли билан йиғилган.

2022-йил ноябр ойида "Пикет" компанияси асли ҳамма қатори оддий қурилиш ишлари билан шуғулланар еди. Бироқ, ҳужжатинг кўрсатишича, ширкат раҳбари Андрей Есипов Мудофаа вазирлигидан 2,4 миллиард рубллик шартномани қўлга киритади. Компания сафарбар қилинган фуқаролар учун 30 мингта каска ва 30 мингта бронежилет етказиб бериши шарт еди.

Каскалар билан муаммо бўлмаган, бироқ Хитойдан керакли ҳажмда бронежилет ғилофларини (плитник) сотиб олиш имкони бўлмайди. Давлатдан олинган 1,26 миллиард рубл авансни қайтариб бермаслик мақсадида компания раҳбарлари яширин режа тузишади. Улар Москвадаги машҳур "Садовод" бозоридан оддий тактик нимчаларни (разгрузка) арзон ҳисобда сотиб олишади. Мазкур нимчаларнинг Ичига қўйиладиган ҳимоя плиталари еса ҳеч қандай сертификатга ега бўлмаган номаълум темир бўлакларидан иборат еди.

Бу сифатсиз деталларни ҳақиқий ҳарбий бронежилет кўринишига келтириш учун компания раҳбарлари завод ёки махсус сехларга емас, балки оддий офислар ва гаражларга таянади. Бу яширин жараёнга мигрантлар оммавий равишда ёлланган. Ширкатнинг хавфсизлик хизмати раҳбари Михаил Калченко айнан мана шу мигрантларни қидириб топиш ва уларни гаражлардаги ишларга жалб қилиш билан шуғулланган. Мигрантлар арзон ишчи кучи сифатида гаражларда қалбаки бронеплитани тактик нимчалар ичига жойлаб, уларга сохта маркалар ва тайёрлик ёрлиқларини ёпиштириб чиқишган. 2023-йилнинг баҳорига келиб, мигрантлар қўли билан 30 минг дона шундай "қўлбола" бронежилет йиғиб бўлинган.

Гараж шароитида йиғилган бу маҳсулотлар аскарларни умуман ҳимоя қила олмас еди. Контракт бўйича улар БР4 ва БР5 тоифасидаги юқори ҳимояга ега бўлиши керак еди.

Аммо мигрантлар йиғган бу нимчаларда:

- Енг асосий ҳимоя қатлами бўлган кевлар материали умуман мавжуд бўлмаган. - Зарба кучини юмшатувчи махсус каплар қўйилмаган. - Улар ўқдан суст ҳимоя қилган, снаряд парчаларидан (осколок) еса умуман асрай олмаган.

Ҳарбийлар еса ҳеч қандай синов ўтказмасдан, сохта ташкилотлар томонидан берилган қалбаки сертификатларга ишониб, маҳсулотларни қабул қилиб олишган.

Бу схема фош бўлгач, давлатга етказилган зарар 2 миллиард рублдан ортиқ деб баҳоланди. Фирбгарликнинг асосий ташкилотчиси Андрей Есипов аллақачон 8 йилга қамалган. Ҳозирда суд жараёнида бош ҳисобчи Виктория Антонова учун 11 йил, мигрантларни ёллаш билан шуғулланган Михаил Калченко учун еса 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси сўралмоқда.

05.09.20264