Меҳнат
Ўнинчи қаватдан тушиб кетган муҳожир ҳалок бўлди

Москва шаҳрининг шимолий қисмида жойлашган қурилиш майдончаларидан бирида фожиали ҳодиса қайд етилди. Якшанбага ўтар кечаси 3-Ямское поле кўчасидаги қурилиш обектида ишчи лифт шахтасига қулаб тушди.
Маълумотларга кўра, вафот етган шахс 24 ёшли Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси бўлган. У бино ичидаги лифт шахтасига 10-қават баландлигидан йиқилган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарув хизматлари ва шифокорлар ишчининг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








