SOS
Депортатсия

Екатеринбургда 45 нафар мигрант текширилди: 12 киши депортация қилинмоқда

Екатеринбургда 45 нафар мигрант текширилди: 12 киши депортация қилинмоқда

Екатеринбург шаҳрининг Железнодорожний туманидаги омборхоналардан бирида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан кенг кўламли рейд ўтказилди. Текширув давомида 45 нафар хорижлик фуқаронинг ҳужжатлари ва уларнинг Россия қонунчилигига риоя этиши ўрганилди.

Россия Тергов қўмитасининг Екатеринбург гарнизони бўйича ҳарбий тергов бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тадбир натижасида 12 нафар хорижлик фуқаро Россия ҳудудида ноқонуний яшаётгани аниқланди. Ушбу шахсларга нисбатан мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, текширув жараёнида 10 нафар хорижлик фуқаро ҳарбий комиссариатга юборилди. Уларга ҳарбий ҳисобга туриш бўйича чақирув қоғозлари топширилди. Расмийларнинг маълум қилишича, бундай тадбирлар миграция қонунчилиги устидан назоратни кучайтириш мақсадида тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Мигрантларга ўз ҳужжатларини доимий равишда тартибда сақлаш ва миграция қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади.

11.09.20261