SOS
Депортатсия

Алексеевка шаҳрида ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланганлар аниқланди

Алексеевка шаҳрида ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланганлар аниқланди

Россия ИИВнинг Алексеевка шаҳар округи мигратсия бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар давомида уч нафар хорижлик фуқаро меҳнат фаолиятини тегишли рухсатнома (патент)сиз амалга ошираётгани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан Россия Федератсияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.10-моддаси 1-қисми бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, хорижликларни ноқонуний равишда ишга ёллаган пудратчи ташкилот ҳам жавобгарликка тортилди. Унга нисбатан патентга ега бўлмаган шахсларни ишга қабул қилгани ҳамда мигратсия органларини хорижликлар билан тузилган меҳнат шартномалари ҳақида хабардор қилмагани учун маъмурий чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, текширув жараёнида хорижлик фуқароларни ўз уйида яшаб турган, бироқ уларни белгиланган тартибда мигратсия ҳисобига қўймаган Алексеевка шаҳри фуқароси ҳам аниқланди. У қабул қилувчи томоннинг мажбуриятларини бажармагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Мигратсия қонунчилигига кўра, хорижлик фуқаролар Россия ҳудудида ишлаши учун тегишли рухсатнома (патент)га ега бўлиши, иш берувчилар еса хорижлик ходимлар билан шартнома тузишда мигратсия органларини хабардор қилиши ҳамда уларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиши шарт.

15.08.20266