SOS
Депортатсия

Ўзбекистонлик она ва чақалоқ ватанга қайтарилди

Ўзбекистонлик она ва чақалоқ ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари оғир вазиятга тушиб қолган ватандошимиз ва унинг икки ойлик чақалоғини Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам кўрсатди.

Маълумотларга кўра, она Россия мигратсия қонунчилигини бузгани сабабли, унинг фарзанди вақтинча «Рассвет» болалар реабилитатсия марказига жойлаштирилган еди. Дипломатлар вазиятни назоратга олиб, она ва боланинг бирлашуви ҳамда юртга қайтиши учун зарур чораларни кўрди.

Бош консулхона ходимлари Россиянинг тегишли идоралари, жумладан, хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази ва реабилитатсия маркази раҳбарияти билан музокаралар олиб борди. Натижада она ва бола учун барча керакли ҳужжатлар қисқа муддатда расмийлаштирилди.

Жорий йилнинг 28-август куни дипломатлар чақалоқни реабилитатсия марказидан олиб, Новосибирск аеропортига етказди ва у ерда она билан учрашув ташкил етилди. Шу куннинг ўзида она ва фарзанд Тошкент шаҳрига кузатиб қўйилди.

31.08.20267