SOS
Депортатсия

Россияда меҳнат мигрантлари даромадлари устидан рақамли назорат ўрнатилади

Россияда меҳнат мигрантлари даромадлари устидан рақамли назорат ўрнатилади

Россия Ички ишлар вазирлиги меҳнат мигрантларининг даромадларини автоматик текшириш тизимини жорий етмоқда. 2026-йил 1-октябрдан бошлаб ишга тушадиган ушбу тартибга кўра, Давлат мигратсия ҳисоби ахборот тизими орқали хорижлик ишчиларнинг солиқ ва ижтимоий фондларга ажратмалари доимий назорат қилинади. Агар тизимда даромад ҳақида маълумот бўлмаса ёки у белгиланган енг кам миқдордан паст бўлса, бу патентнинг бекор қилинишига ва мамлакатдан чиқариб юборилишига асос бўлади.

Текширув жараёни тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, маълумотлар солиқ хизмати базаси билан боғланади. Қоидабузарлик аниқланганда, ИИВ уч кун ичида текширувни бошлайди. Мигрант ва иш берувчи “Госуслуги” портали орқали хабардор қилинади. Хабар олингандан сўнг, томонлар уч иш куни ичида даромадни тасдиқловчи ҳужжатларни тизимга юклашлари шарт. Текширув жараёни кўпи билан 30 иш кунини ташкил етади.

Шунингдек, 2027-йил 1-январдан бошлаб қўшимча талаблар кучга киради. Унга кўра, мигрант ўзи ва ҳар бир фарзанди учун белгиланган даражада солиқ тўловларини амалга ошириши ҳамда оиласини яшаш минимуми даражасида таъминлаши шарт. Бундан ташқари, 18 ёшга тўлган хорижлик фарзандлар Россияда қолиш учун алоҳида патент олиши ёки мамлакатни тарк етиши талаб етилади.

Ушбу ўзгаришлар мигрантлардан ўз даромадлари ва солиқ тўловлари бўйича ҳужжатларни тартибда сақлашни, иш берувчилар билан еса шартномаларни қонуний расмийлаштиришни талаб қилади. Мутахассислар мигрантларга “Госуслуги”даги шахсий кабинетларини мунтазам кузатиб боришни ва солиқ тўловлари бўйича маълумотларни назорат қилишни тавсия етишмоқда.

01.09.20267