Москвадаги «Садовод» бозорида икки тожикистонлик фуқаро ҳибсга олинди

18-август куни Москвадаги «Садовод» бозорида икки нафар Тожикистон фуқароси — Хасанчон Р. ва Ёргибеги М. ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди. Еркакларнинг бозор ҳудудига аёллар кийимида кириб келиши атрофдагиларнинг еътиборини тортган ва қисқа вақт ичида политсия ходимлари воқеа жойига етиб келган.
Суд жараёнида ушбу шахсларга нисбатан Россия қонунчилигига мувофиқ «ЛГБТ* тарғиботи» моддаси бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Суд қарорига кўра, уларнинг ташқи кўриниши ва кийиниш услуби «ноанъанавий жинсий муносабатларни шакллантиришга қаратилган» деб топилган.
Судда аниқланишича, қўлга олинган шахсларнинг ҳар иккиси ҳам оилали ва фарзандлари бор (бири бир нафар, иккинчиси тўрт нафар фарзанднинг отаси). Шунга қарамай, суд уларнинг ҳар бирини 10 суткалик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Жазо муддати тугаганидан сўнг, ушбу шахслар Россия Федератсиясидан мажбурий тартибда депортатсия қилиниши белгиланди. Ҳозирги вақтда улар хорижий фуқароларни сақлаш марказида сақланмоқда.
*Россия Федератсиясида тақиқланган ҳаракат.








