SOS
Депортатсия

Новосибирскда 10 нафар мигрант қонунбузарлик учун жавобгарликка тортилди

Новосибирскда 10 нафар мигрант қонунбузарлик учун жавобгарликка тортилди

Новосибирск вилоятининг Мошковский туманидаги қурилиш объектларида Россия ИИВ ходимлари томонидан миграция назорати бўйича текширувлар ўтказилди. Рейдлар давомида хорижлик фуқаролар ишлаётган саккизта қурилиш майдончаси кўздан кечирилди.

Текширув натижаларига кўра, 10 нафар хорижликда миграция қонунчилиги бузилиши ҳолатлари қайд этилди. Улардан икки нафари Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юборилиши белгиланди, шунингдек, уларнинг мамлакатга кириши маълум муддатга тақиқланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, тиббий кўрикдан белгиланган муддатда ўтмаган яна икки нафар чет эл фуқаросининг ҳар бирига 25 минг рубль миқдорида жарима солинди. Қолган ҳуқуқбузарларга нисбатан Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари бўйича чоралар кўрилди.

Назорат органлари, шунингдек, хорижлик ишчиларни ноқонуний равишда ёллаган иш берувчиларни ҳам аниқлади. Эндиликда қонунбузарликка йўл қўйган компаниялар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ҳам маъмурий жарималар қўлланилиши кутилмоқда.

09.09.20264