Саратовда 28 нафар мигрант ноқонуний яшагани учун депортатсия қилиниши мумкин

Саратов вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган рейд давомида хорижлик ишчиларни олиб кетаётган сайёҳлик автобуси тўхтатилди. Текширув натижасида автобусдаги 60 нафар йўловчидан 28 нафари Россия ҳудудида бўлиш қоидаларини бузган ҳолда яшаётгани маълум бўлди.
Аниқланишича, автобус ҳайдовчилари текширувлардан қочиш мақсадида йўл-патрул хизмати постларини айланиб ўтишга уринган. Транспорт воситаси Краснодар ўлкасидан келаётган бўлган. Ҳозирги вақтда қоидаларни бузган 23 нафар хорижлик фуқарога нисбатан мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳайдовчиларга нисбатан ҳам тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Шу билан бирга, Россияда мигратсия қоидаларига риоя қилиш бўйича назорат кучайтирилмоқда. Хусусан, Калининград шаҳрида бир хонали квартирага 22 нафар хорижликни сохта рўйхатдан ўтказган маҳаллий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу қилмиш учун айбланувчига беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Мигрантларга ўз ҳужжатларини ўз вақтида расмийлаштириш ва яшаш манзилида ҳақиқатда истиқомат қилиш муҳимлигини еслатиб ўтамиз. Қонуний ҳужжатларсиз ишлаш ёки сохта рўйхатдан ўтиш Россиядан депортатсия қилиниш ва келгусида мамлакатга кириш тақиқланишига сабаб бўлиши мумкин.








