Россияда аёл кийимида юрган еркаклар 10 суткага қамалди

Москвадаги «Садовод» бозорида Тожикистоннинг икки фуқароси — Хасанчон Р. ва Ёргибеги М. аёллар кийимида пайдо бўлгани учун ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳодиса бозорга ташриф буюрганларнинг еътиборини тортгач, политсия ходимлари воқеа жойига етиб келган.
Суд жараёнида ушбу шахсларга нисбатан Россия қонунчилигига мувофиқ тегишли баённомалар расмийлаштирилди. Уларнинг ташқи кўриниши ва кийиниш услуби суд томонидан тақиқланган ҳаракатлар тарғиботи сифатида баҳоланди.
Суд қарорига кўра, ҳар икки шахс 10 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди. Жазони ўтаб бўлгач, улар Россия Федератсияси ҳудудидан чиқариб юборилиши (депортатсия) белгиланди.
Маълумот учун, суд мажлисида Хасанчон Р.нинг бир нафар, Ёргибеги М.нинг еса тўрт нафар фарзанди борлиги қайд етилган.








