Сохта рўйхатдан ўтиш Россияга киришни тақиқлашга олиб келди

Новосибирск шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро патент олиш учун ҳужжат топшириш жараёнида кўрсатган манзил текширилганда, у ерда ҳақиқатда ҳеч ким яшамаслиги аниқланган. Мазкур манзилда жами 38 нафар хорижлик фуқаро рўйхатдан ўтгани маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан Россия мигратсия қоидалари бузилгани учун фуқарога мамлакатга кириш тақиқланди. Мигрант ушбу қарор устидан судга шикоят қилиб, Россия фуқароси бўлган турмуш ўртоғи борлигини ва судланмаганини важ қилиб келтирди.
Бироқ суд инстансиялари, жумладан, Саккизинчи кассатсия суди ҳам мазкур қарорни ўз кучида қолдирди. Суд хулосасига кўра, фуқаро атайлаб ёлғон маълумот тақдим етган. Шунингдек, Россияда яқин қариндошларнинг мавжудлиги мигратсия қоидаларига риоя қилиш мажбуриятидан озод етмаслиги таъкидланди.
Ушбу воқеа мигрантлар учун муҳим еслатма бўлиб, яшаш жойи бўйича ҳақиқий бўлмаган (сохта) рўйхатдан ўтиш келгусида Россия ҳудудига кириш билан боғлиқ жиддий чекловларга олиб келиши мумкин.








