SOS
Депортатсия

Тамбовда 271 нафар хорижлик депортация қилинди: миграция назорати кучаймоқда

Тамбовда 271 нафар хорижлик депортация қилинди: миграция назорати кучаймоқда

Тамбов вилояти ИИВ миграция масалалари бошқармаси 2026-йилнинг январ-август ойлари учун ҳисоботини тақдим этди. Унга кўра, минтақада миграция қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўйича 2955 та тадбир ўтказилиб, 1579 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳисобот даврида миграция тартибини бузган 271 нафар хорижий фуқаро Россия ҳудудидан чиқариб юборилди. Шунингдек, қонунчилик талабларини бажармаган шахсларга нисбатан 614 та ҳолатда мамлакатга киришни тақиқлаш бўйича тақдимномалар киритилган. Бундан ташқари, хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган 43 нафар хорижликни депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Миграция соҳасидаги назорат чоралари кучайиши натижасида вақтинчалик яшаш рухсатномалари ва яшаш гувоҳномаларини олишда қоидабузарликлар аниқланиб, ушбу ҳужжатларни бериш кўрсаткичлари сезиларли даражада камайди. Шунингдек, сохта рўйхатга олиш ҳолатлари бўйича 35 та жиноят иши қўзғатилган.

Расмий маълумотларга кўра, Тамбов вилоятида хорижий фуқаролар томонидан содир этилган жиноятлар сони 58,1 фоизга қисқарган. Вилоят ИИВ миграция оқимини назорат қилиш ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича тизимли чоралар давом эттирилишини маълум қилди.

07.09.20262