SOS
Депортатсия

Россияда ноқонуний яшаган ўсмир мигрант мамлакатдан чиқариб юборилди

Россияда ноқонуний яшаган ўсмир мигрант мамлакатдан чиқариб юборилди

Қўрғон вилоятининг Макушино шаҳрида жойлашган тиббиёт коллежларидан бирида ўтказилган текширувлар давомида 16 ёшли хорижлик фуқаро аниқланди. Маълум бўлишича, ўсмир Россия Федерацияси ҳудудида тегишли рухсат берувчи ҳужжатларсиз, яъни ноқонуний равишда бўлиб келган.

Суд жараёнида ўсмир Россия қонунчилигини бузганлиги тасдиқланди. У Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси 1.1-қисми (Россияда бўлиш қоидаларини бузиш ва зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги) билан айбдор деб топилди.

Суд қарорига кўра, хорижлик ўсмирда 2 минг рубль миқдорида жарима солинди ва уни Россия Федерацияси ҳудудидан мажбурий тартибда чиқариб юбориш (депортация) белгиланди. Расмий маълумотларга кўра, йигит Россияда 2024-йилдан буён ноқонуний тарзда яшаб келган.

Суд қарори қонуний кучга кирган ва ўсмир мамлакатдан чиқариб юборилиши таъминланади. Ушбу ҳолат Россияда таълим олаётган ёки вақтинча истиқомат қилаётган хорижлик фуқаролар ўз ҳужжатларининг тўлиқлиги ва амал қилиш муддатини доимий назоратда тутишлари муҳимлигини яна бир бор эслатади.

08.09.20260