SOS
Депортатсия

Россияда мигрантлар ва иш берувчиларга нисбатан назорат кучайтирилди

Россияда мигрантлар ва иш берувчиларга нисбатан назорат кучайтирилди

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудида миграция оқимларини назорат қилиш ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни давом эттирмоқда. Назорат тадбирлари доирасида ҳам хорижий фуқаролар, ҳам уларни ноқонуний ишга ёллаган иш берувчиларнинг фаолияти текширилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2026-йилнинг биринчи ярмида миграция қонунчилигини бузган 27,8 мингта ҳолат аниқланган. Ушбу давр мобайнида Россия ҳудудидан 72,6 минг нафар хорижлик чиқариб юборилган ва депортация қилинган. Шунингдек, 7,7 минг кишига нисбатан мамлакатга киришни тақиқлаш бўйича қарорлар қабул қилинган.

Иш берувчилар учун ҳам назорат чоралари кучайтирилган. Жорий йилнинг олти ойида ноқонуний хорижий ишчи кучини жалб қилган иш берувчилар томонидан содир этилган 50 мингта маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,1 фоизга кўпдир. Текширувлар самарадорлиги 90 фоиздан ошган, яъни деярли ҳар бир текширувда қонунбузарлик қайд этилган.

Бундан ташқари, 23,8 минг нафар хорижий фуқаро мажбурий дактилоскопик рўйхатдан ўтказилган ва суратга олинган. Миграция соҳасидаги жиноятларни аниқлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда: хусусан, ноқонуний миграцияни ташкил этиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш билан боғлиқ 2,5 мингга яқин жиноят аломатлари аниқланган.

11.09.20261