SOS
Депортатсия

Пенза вилоятида хорижлик фуқаронинг Россияга кириши 100 йилга тақиқланди

Пенза вилоятида хорижлик фуқаронинг Россияга кириши 100 йилга тақиқланди

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) Пенза вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида хорижлик фуқаронинг ноқонуний фаолияти аниқланди. Маълум қилинишича, ушбу шахс радикал миллатчилик ғояларини қўллаб-қувватлаган.

Текширув натижаларига кўра, хорижлик фуқаро ўз қарашларини оммавий равишда тарғиб қилиб, миллий адоватни қўзғатишга уринган. Хусусан, у айрим ҳудудлар вакилларининг маҳаллий аҳолидан устунлиги ҳақидаги ғояларни тарқатган ва фуқароларни камситиш зарурлиги тўғрисида чақириқлар қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилиб, қоидабузар фуқаро Россия ҳудудидан мажбурий тартибда депортатсия қилинди. Шунингдек, унинг Россия Федератсияси ҳудудига кириши 100 йил муддатга тақиқланди.

26.08.20262