Оғир жиноят содир етган 4 нафар хорижлик Россиядан депортатсия қилинди

Новосибирск вилояти ИИВ бош бошқармаси хабарига кўра, минтақада оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланган тўрт нафар хорижлик фуқаро Россия ҳудудидан мажбурий тартибда чиқариб юборилди. 1995, 1997 ва 2002-йилларда туғилган ушбу шахслар ўз жазо муддатларини ўтаб бўлгач, уларнинг Россияда бўлиши исталмаган деб топилди.
Мигратсия масалалари бўйича бошқарма ходимлари томонидан амалга оширилган тадбир давомида ушбу шахслар чегара назорат пунктига етказилган ва ўз ватанларига кузатиб қўйилган.
Расмий маълумотларга кўра, депортатсия қилинган ҳар бир шахсга нисбатан Россия Федератсиясига кириш тақиқини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Унга кўра, ушбу фуқароларнинг мамлакат ҳудудига қайта кириши 2031-йилга қадар тақиқланади.








