SOS
Депортатсия

Москвадаги рейд: 7 нафар ўзбекистонлик ушланди, улардан бири депортация қилинади

Москвадаги рейд: 7 нафар ўзбекистонлик ушланди, улардан бири депортация қилинади

10-сентябр куни Москва шаҳридаги «Коммунарка-1» боғдорчилик ширкатида жойлашган хостелларда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилди. Текширувлар натижасида жами 32 нафар хорижий фуқаро полиция бўлимига олиб келинган, улар орасида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлими ҳамда миграцияси агентлигининг Москвадаги вакиллари «Коммунарский» полиция бўлимига ташриф буюриб, вазиятни ўрганди. Музокаралар натижасида ушланган ўзбекистонликларнинг 6 нафари озод қилинди.

Текширувлар давомида яна бир фуқаронинг миграция қонунчилиги талабларини бузгани аниқланган. Шу сабабли, ушбу шахсни Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича белгиланган тартибда қарор қабул қилинди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда полиция бўлимида фуқаролардан бири вафот этгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳам ўрганиб чиқилди. Расмий маълумотларга кўра, бу хабар ўз тасдиғини топмаган ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

11.09.20261