SOS
Депортатсия

Иркутск вилоятида рейдлар кучайтирилди: 55 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилади

Иркутск вилоятида рейдлар кучайтирилди: 55 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилади

Иркутск вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган беш кунлик рейдлар давомида мигратсия ва меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ 250 та қоидабузарлик қайд етилди. Текширувлар қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, савдо нуқталари ва транспорт инфратузилмаси обектларини қамраб олди.

Текширув натижаларига кўра, 55 нафар хориж фуқаросига нисбатан Россия Федератсияси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, 42 нафар шахс меҳнат фаолиятини белгиланган тартибни бузган ҳолда амалга оширгани учун жавобгарликка тортилди.

Рейдлар давомида такси хизматида ишлаш бўйича ўрнатилган чекловларни бузган 6 нафар хорижлик аниқланди. Бундан ташқари, хорижлик ишчиларни ноқонуний жалб қилган иш берувчиларга нисбатан 31 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари мигратсия соҳасидаги жиноят аломатлари бўйича 15 та ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Иркутск вилояти ИИВ бошқармаси бундай профилактик тадбирлар доимий асосда ўтказилишини еслатиб ўтади. Мигрантлардан ўз ҳужжатларини тартибга келтириш ва Россия қонунчилигида белгиланган меҳнат фаолияти қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралади.

02.09.20262