SOS
Депортатсия

90 нафар мигрант қоидабузарлик учун жавобгарликка тортилди

90 нафар мигрант қоидабузарлик учун жавобгарликка тортилди

Хабаровск ўлкаси ИИВ бошқармаси ходимлари 17-19-август кунлари ҳудудда «Стройка-2026» тезкор-профилактика тадбирини ўтказди. Текширувлар давомида хорижлик ишчиларнинг меҳнат фаолияти ва миграция қоидалари назорат қилинди.

Рейдлар натижасида 200 дан ортиқ қурилиш майдончаси кўздан кечирилди. Текширувлар давомида Россия миграция қонунчилигини бузган 90 нафар хориж фуқароси аниқланди. Қоидабузарликлар юзасидан жами 200 дан ортиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Аниқланган қоидабузарликлар орасида Россияда бўлиш тартибини бузиш, хорижлик ишчиларни ноқонуний жалб қилиш ва бошқа маъмурий хатолар мавжуд. Шунингдек, 17 нафар хориж фуқаросини Россиядан мажбурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди, улар махсус муассасаларга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, 48 нафар шахсга нисбатан Россияга киришни тақиқлаш тўғрисида қарор тайёрланди. Текширув жараёнида 1 мингдан ортиқ хорижлик шахс федерал қидирув базалари бўйича текширувдан ўтказилди.

08.09.20260