Россияга киришни тақиқлашга сабаб бўлувчи тиббий ҳолатлар маълум қилинди

Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасидаги назорат федерал хизмати (Роспотребнадзор) соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан бошқалар учун хавф туғдириши мумкин бўлган хорижий фуқароларга нисбатан мамлакатга киришни тақиқлаш ваколатига ега.
Чет ел фуқаролари Россияда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Агар текширув давомида хавфли касалликлар аниқланса, тиббиёт муассасаси бу ҳақидаги маълумотни автоматик тарзда Роспотребнадзорга юборади. Ушбу маълумот асосида агентлик томонидан мамлакатга киришга тақиқ қўйилади ва фуқародан Россия ҳудудини тарк етиш талаб қилинади.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган рўйхатга кўра, киришни тақиқлашга сабаб бўлувчи хавфли касалликлар қаторига сил (туберкулёз), сифилис, мохов (лепра) ва ОИВ (ВИЧ) инфексияси киради.
Ушбу тартиб Россия қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. Мигрантлар тиббий кўрик жараёнида ушбу қоидалардан хабардор бўлишлари ва соғлиқ ҳолатига еътибор қаратишлари тавсия етилади.








