Воронежда автомобилларга зарар етказган муҳожир қўлга олинди

Россия Ички ишлар вазирлигининг Воронеж вилояти бўйича Бош бошқармаси хабарига кўра, Воронеж шаҳридаги «Делфин» турар-жой мажмуасида бешта автомобилга зарар етказган шахс қўлга олинди.
16-августга ўтар кечаси маҳаллий аҳоли ижтимоий тармоқларда номаълум шахс лифтни бузгани, ҳовлида тўхтаб турган автомобилларнинг ешик тутқичларини юлиб олгани, ойналарини синдиргани ва транспорт воситаларини тепгани ҳақида шикоят қилган еди. Аҳоли вакиллари ушбу шахс мастлик ҳолатида бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган.
Кузатув камералари ёрдамида политсия ходимлари гумонланувчини тезкорлик билан қўлга олди. 34 ёшли қўлга олинган шахс Марказий Осиё республикаларидан бирининг фуқароси еканлиги маълум бўлди. Унинг организмида гиёҳванд моддалар бор-йўқлигини аниқлаш учун таҳлиллар ўтказилди. Унга нисбатан, мулкка қасддан зарар етказиш факти бўйича жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, мигратсия қонунчилиги бузилгани аниқланган бўлиб, хорижий фуқаро жиноий жавобгарликка тортилгандан сўнг, уни Россия Федератсияси ҳудудидан чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилиши малум қилинди.








