SOS
Хавфсизлик

Санкт-Петербургда миграция рейди: Красного Текстильщика кўчасида ноқонуний мигрантлар қидирилди

Санкт-Петербургда миграция рейди: Красного Текстильщика кўчасида ноқонуний мигрантлар қидирилди

Санкт-Петербург шаҳрининг Красного Текстильщика кўчасида полиция ходимлари томонидан хорижий фуқаролар миграция қонунчилиги талабларига риоя этаётганини текшириш мақсадида кенг кўламли рейд ўтказилди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор тадбир давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 117 та автомобиль ҳамда 156 нафар чет эл фуқаросини текширувдан ўтказди. Текширув натижаларига кўра, 22 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу қонунбузарликлар учун жарима қўлланилиши ва уларнинг мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилиши (депортация) кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ қатор ҳолатларни аниқлади. Қоидаларни бузган 10 нафар ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилди.

07.09.20267