Рязанда вояга етмаганларга нисбатан ножўя ҳаракатлар қилган шахс қўлга олинди

Рязан шаҳрида болалар майдончасида содир бўлган ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Маълумотларга кўра, номаълум шахс майдончада ўтирган қизчага яқинлашиб, унга нисбатан ножўя ҳаракатлар қилган.
Воқеа гувоҳларининг айтишича, гумонланувчи қизчадан телефон сўраш баҳонасида унга яқинлашган ва жисмоний тазйиқ ўтказишга уринган. Қизча қочишга муваффақ бўлган, бироқ шахс уни таъқиб қилишда давом етган. Атрофдагиларнинг аралашуви билан гумонланувчи тўхтатиб қолинган.
Воқеа жойига етиб келган Россия ИИВ ходимлари гумонланувчини қўлга олиб, бўлимга олиб кетишган. Текширув давомида шахснинг ёнида хорижий давлат паспорти борлиги аниқланган.
Ҳозирги вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда ва жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.








