SOS
Хавфсизлик

Домодедово аеропортида хорижликларнинг ҳужжатлари текширилмоқда: нималарга еътибор бериш керак?

Домодедово аеропортида хорижликларнинг ҳужжатлари текширилмоқда: нималарга еътибор бериш керак?

Россиянинг Домодедово аеропортида хорижлик фуқаролар, жумладан, меҳнат мигрантлари учун ҳужжатларни текшириш тартиби кучайтирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аеропорт ҳудудида назорат-ўтказиш пунктларида хорижий паспортлар ва тегишли рухсатномалар синчковлик билан текширилмоқда.

Мигрантлар ўзлари билан паспорт, мигратсия картаси, патент ёки вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП/ВНЖ) каби ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиб юришлари ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини олдиндан текшириб олишлари муҳим. Ҳужжатлардаги номувофиқликлар ёки муддатларнинг ўтиб кетиши аеропорт назоратида муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Еслатиб ўтамиз, Россия қонунчилигига кўра, хорижлик фуқаролар аеропорт ва бошқа жамоат жойларида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг қонуний талабига биноан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим етишлари шарт.

31.08.20268