SOS
Хавфсизлик

Олтой ўлкасида мигратсия рейдлари: қоидабузарликлар учун жарима ва депортатсия

Олтой ўлкасида мигратсия рейдлари: қоидабузарликлар учун жарима ва депортатсия

Россиянинг Олтой ўлкасида 24-28-август кунлари «Ноқонуний мигрант» тезкор-профилактика тадбирлари ўтказилди. Рейдлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари бозорлар, умумий овқатланиш шохобчалари, қурилиш майдончалари ва қишлоқ хўжалиги обектларини текширувдан ўтказди.

Текширувлар натижасида жами 237 та маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд етилди. Хусусан, Первомайский туманидаги қурилиш обектларида рухсатномасиз ишлаётган хорижий фуқаролар аниқланган. Уларга ва уларни ишга ёллаган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Аниқланишича, 29 нафар хорижлик Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган. Уларнинг аксарияти мамлакатга кириш қоидаларини бузган ёки ўз вақтида мигратсия ҳисобига турмаган. Ушбу шахсларга нисбатан жарималар белгиланган ва уларни Россиядан чиқариб юбориш чоралари кўрилмоқда. Баъзи ҳолатларда мажбурий депортатсия амалга оширилади.

Шунингдек, рейдлар давомида ноқонуний мигратсия билан боғлиқ 5 та жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари хорижий фуқароларни мигратсия қонунчилигига қатъий риоя қилишга ва ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга чақирмоқда. Келгусида ҳам ҳудудда шунга ўхшаш текширувлар давом еттирилиши маълум қилинди.

02.09.20267