Россияда мигрантлар учун ягона тиббий реестр яратилади

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хорижлик фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича ягона федерал реестрни яратиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу тизим мигрантларнинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотномаларни расмийлаштириш жараёнини тартибга солиш ва ноқонуний ҳужжатлар берилишининг олдини олишга қаратилган.
Янги қоидаларга кўра, агар тиббий хулоса ягона реестрга киритилмаган клиника томонидан берилган бўлса, хорижий фуқаронинг патенти, вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) рад етилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Ҳозирда минтақавий рўйхатлар асосида ишлаётган тизим ўрнига Россия Соғлиқни сақлаш назорати хизмати (Росздравнадзор) томонидан бошқариладиган ягона електрон база жорий етилади.
Реестр барча учун очиқ бўлади. Мигрантлар, иш берувчилар ва назорат органлари исталган вақтда Росздравнадзорнинг расмий сайти орқали клиниканинг қонуний мақомини текшириб кўришлари мумкин. Тизимда муассасанинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида янгиланиб боради. Агар клиниканинг литсензияси тўхтатилса ёки бекор қилинса, бу маълумот дарҳол Ички ишлар вазирлиги базасига акс етади.
Ушбу янги тартибнинг тўлиқ ишга туширилиши 2027-йил 1-мартга режалаштирилган. Шу сабабли, тиббий кўрикдан ўтаётган фуқароларимиздан ҳужжатларни расмийлаштиришда еҳтиёткор бўлишлари ва фақат ваколатли тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишлари тавсия етилади.








