Россияда футболчи Арсений Ерошевичнинг ўлими бўйича суд ҳукми чиқди

Москва вилоятининг Шчёлково шаҳрида 2025-йил 17-август куни юз берган воқеа юзасидан суд жараёни якунига етмоқда. Ҳакамлар ҳайъати 20 ёшли футболчи Арсений Ерошевичнинг ўлимига алоқадорликда айбланаётган тўрт нафар хорижий фуқарони айбдор деб топди. Бу ҳақда судланувчилардан бирининг адвокати Оксана Скоблина маълум қилди.
Судланувчиларга нисбатан айбловлар уларнинг жиноятдаги иштирокига қараб турлича белгиланган. Улар қасддан баданга оғир шикаст етказиш, ўлимга олиб келган ҳаракатлар, гуруҳ бўлиб безорилик қилиш ва тан жароҳати етказиш каби моддалар бўйича жавобгарликка тортилган. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, тўрт нафар судланувчидан икки нафари енгиллаштирувчи ҳолатларга лойиқ деб топилди, бу еса уларга нисбатан умрбод қамоқ жазоси тайинланмаслигини англатади.
Воқеа тафсилотларига кўра, можаро бар яқинидаги автотураргоҳда бошланган. Тергов версиясига кўра, айбланувчилар футболчи ва унинг дўсти билан низолашган. Кейинчалик муштлашувга бошқа шахслар ҳам қўшилган. Футболчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот етган.
Таъкидланишича, ушбу иш бўйича жами беш киши гумон қилинган. Улардан тўрт нафари қўлга олинган бўлса, яна бир иштирокчи воқеа жойидан яширинган ва халқаро қидирувга берилган. Қидирувдаги шахсга нисбатан жиноят иши алоҳида юритувга ажратилган.








