Қурилиш материалларини ўғирлаган муҳожир қўлга олинди

Россия ИИВнинг Холмск бўлимига ташкилот ходимларидан бири компания мулки ўғирлангани ҳақида хабар берган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятда гумон қилинаётган 44 ёшли хорижий фуқаро аниқланди.
Аниқланишича, гумонланувчи якка тартибдаги тадбиркор қўл остида уй изолятсияси бўйича ишчи бўлиб ишлаган. У иш жараёнида фойдаланиладиган изолятсия плиталарини яширинча бошқа жойга йиғиб қўйган ва уларни онлайн еълонлар сайти орқали сотувга қўйган. Натижада, харидорлардан бири ушбу маҳсулотларни сотиб олган.
Ушбу ҳаракатлар оқибатида етказилган зарар миқдори 40 500 рублни ташкил етади. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федератсияси Жиноят кодексининг 158-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирги вақтда гумонланувчига нисбатан яшаш жойини тарк етмаслик ва тегишли хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиш тарзидаги еҳтиёт чораси танланган. Тергов ҳаракатлари давом етмоқда.








