Москвада хорижий фуқаролар иштирокида мигратсия назорати ўтказилди

Москва шаҳрининг Внуково туманида ички ишлар органлари ходимлари ва Миллий гвардия вакиллари иштирокида хорижий фуқароларнинг мигратсия қонунчилигига риоя етишини текшириш бўйича тадбирлар ўтказилди. Назорат ишлари Омская кўчасидаги қурилиш обекти, Боровск шоссесидаги саноат зонаси ҳамда хорижий фуқаролар истиқомат қиладиган ётоқхоналарда ташкил етилди.
Текширув натижаларига кўра, 113 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Қоидабузарликлар асосан мигратсия ҳисоби қоидаларига риоя қилмаслик, бўлиш режимини бузиш, шунингдек, жамоат жойларида алкогол истеъмол қилиш ва майда безорилик ҳолатлари билан боғлиқ бўлди.
Аниқланган қоидабузарликлар учун қонунчиликда белгиланган тартибда жарималар қўлланилди. Хусусан, мигратсия режимини такроран бузган 5 нафар хорижий фуқаро жаримага тортилиб, уларни Россия Федератсияси ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилинди.
Мигратсия қонунчилигига риоя қилиш, тегишли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва жамоат тартибига амал қилиш хорижий фуқароларнинг Россия ҳудудида муаммосиз бўлишлари учун муҳим аҳамиятга ега.








