SOS
Хавфсизлик

Москва вилоятида ноқонуний ибодатхона фаолияти юзасидан текширув бошланди

Москва вилоятида ноқонуний ибодатхона фаолияти юзасидан текширув бошланди

Москва вилоятининг Раменское шаҳрида жойлашган Красноармейская кўчасида мигрантларнинг ноқонуний ибодатхонаси аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. “Рус жамоаси” (Русская Обшина) ташкилоти вакиллари ҳар жума куни соат 12:30 дан 13:30 гача ушбу ҳудудда Марказий Осиёдан келган фуқаролар йиғилаётганини қайд етишган.

Манбага кўра, ташкилот вакиллари ушбу ҳолат Россия Федератсиясининг “Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва пикетлар тўғрисида”ги 54-сонли қонунига зид еканлигини таъкидлаб, мазкур ҳудудда ноқонуний ибодатхона фаолият юритаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Шунингдек, ушбу йиғилишлар маҳаллий аҳоли учун ноқулайлик туғдираётгани даъво қилинган.

“Рус жамоаси” вакиллари мазкур ҳолат юзасидан Раменское шаҳри Тергов қўмитасига маълумот тақдим етганликларини ва тегишли ваколатли органлардан вазиятни ўрганиб чиқишни сўрашганини маълум қилди. Ҳозирча расмий идоралар томонидан мазкур ҳолат бўйича якуний хулоса ёки қарор еълон қилинмаган.

Россияда истиқомат қилаётган ватандошларимиздан жамоат жойларида тартиб-қоидаларга риоя қилиш, маҳаллий қонунчилик талабларини ҳурмат қилиш ҳамда диний ва жамоат тадбирларини фақат белгиланган тартибда, рухсат етилган жойларда ўтказиш тавсия етилади.

31.08.20260