SOS
Хавфсизлик

600 пакет носвой мусодара қилинди

600 пакет носвой мусодара қилинди

Кемерово вилояти полицияси ходимлари Россия Гвардияси кўмагида “Сотка” бозорида профилактик рейд ўтказди. Текширувлар давомида 41 нафар хорижлик фуқаро назоратдан ўтказилиб, улардан бири Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги учун ҳибсга олинди. Ушбу шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилди, шунингдек, унга уй-жой ижарага берган Россия фуқароси ҳам 5 000 рублгача жаримага тортилиши мумкин.

Рейд давомида 2019–2026-йиллар оралиғида Россия фуқаролигини олган 13 нафар шахс ҳам текширувдан ўтказилди. Улардан бири белгиланган муддатда ҳарбий ҳисобга турмагани аниқланган. Ушбу фуқаро ҳарбий комиссариатга олиб кетилиб, унга чақирув қоғози топширилди.

Шунингдек, текширув жараёнида 600 дан ортиқ пакетда носвойга ўхшаш модда топилиб, мусодара қилинди. Ҳозирда ушбу модда экспертизага юборилган. Агар унинг таркиби тақиқланган маҳсулот экани тасдиқланса, айбдор шахслар 200 000 рублгача, мансабдор шахслар 500 000 рублгача, юридик шахслар эса 1,5 миллион рублгача жаримага тортилиши мумкин.

Бундан ташқари, рейд чоғида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик, хусусан, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва суғурта полисининг йўқлиги билан боғлиқ 3 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

09.09.20263