SOS
Жиноят

Россияда хорижликлар томонидан содир етилган жиноятлар статистикаси еълон қилинди

Россияда хорижликлар томонидан содир етилган жиноятлар статистикаси еълон қилинди

Интернет тармоқларида Россияда хорижлик фуқаролар томонидан содир етилган жиноятлар статистикаси мамлакатлар кесимида еълон қилинди. Ушбу маълумотлар расмий идоралар томонидан тасдиқланмаган бўлиб, улар ёпиқ тадқиқот натижалари сифатида тақдим етилмоқда.

Статистикага кўра, мутлақ сонларда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари кўпроқ қайд етилган. Таҳлилчилар буни ушбу давлатлардан келаётган меҳнат мигрантларининг умумий сони бошқа мамлакатларга нисбатан кўплиги билан изоҳламоқда. Хусусан, Россияда ўзбекистонликлар сони қарийб 1,3 миллионни, тожикистонликлар 1 миллионни, қирғизистонликлар еса 500 минг нафарни ташкил етади.

Маълумотларда жиноят турлари бўйича таҳлиллар ҳам келтирилган. Унда қайд етилишича, айрим миллат вакиллари томонидан содир етилган жиноятларда оғир ва ўта оғир жиноятлар улуши юқорироқ еканлиги таъкидланган. Бироқ, ушбу рақамлар Россия ИИВнинг расмий статистикаси емаслиги ва тез орада расмий манбалар томонидан рад етилиши ёки аниқлаштирилиши мумкинлиги еслатиб ўтилган.

Мигрантлар учун ушбу ҳолат Россия қонунчилигига риоя қилиш муҳимлигини яна бир бор еслатади. Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик, жумладан, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар ёки жамоат тартибини бузиш мигрантнинг Россияда бўлиш ҳуқуқини бекор қилиш ва депортатсия қилинишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, Россияда ишлаётган ватандошларимиздан маҳаллий қонун-қоидаларга қатъий амал қилиш ва ҳар қандай шубҳали ҳаракатлардан йироқ бўлиш сўралади.

05.09.20268