Москвада йўловchi ҳайдовчининг пулини ўғирлади: хавфсизлик чораларини унутманг

Москвада йўловчи муҳожир такси ҳайдовчисининг пулини ўғирлагани маълум бўлди. Ҳодиса хусусий такси хизматини кўрсатаётган муҳожир ҳайдовчи ва унинг йўловчилари ўртасида юз берган.
Манбаларга кўра, йўловчи ҳайдовчининг чалғиганидан фойдаланиб, унинг ёнида турган пулларни олган ва орқа ўриндиқдаги ҳамроҳига узатган. Ҳайдовчи пул йўқолганини сезиб, бунга эътироз билдирганда, йўловчилар айбни тан олишмаган.
Шундан сўнг, муҳожир ҳайдовчи машинада видеокамера борлигини ва агар пул ҳозир топилмаса, тасвирларни текширишини айтган. Қилмишлари фош бўлиши ва шарманда бўлишларини билган орқа ўриндиқдаги йўловчи: «Пулингизни ўзингиз қайтариб берган эдингиз-ку», дея айбни ҳайдовчининг ўзига тўнкашга уриниб, пулларни қайтариб берган.








