SOS
Жиноят

Жанжалда иштирок етган Ўзбекистон фуқароси 10,5 йилга қамалди

Жанжалда иштирок етган Ўзбекистон фуқароси 10,5 йилга қамалди

Москва вилоят суди 2025-йил август ойида Шчёлково шаҳридаги барлардан бирининг олдида юз берган оммавий муштлашув иштирокчиларига нисбатан ҳукм чиқарди. Ҳодиса оқибатида 20 ёшли маҳаллий футболчи Арсений Ерошевич оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот етган еди.

Тергов маълумотларига кўра, можаро бар олдида аёлларга нисбатан бўлган еътибор туфайли келиб чиққан. Муштлашувда иштирок етган тўрт нафар хорижлик фуқаро суд томонидан айбдор деб топилди. Уларга қилмишининг оғирлик даражасига қараб, 8,5 йилдан 11 йилгача қатъий тартибли колонияда жазо ўташ белгиланди. Жумладан, Зикрулло Қодиров 11 йил, Шуҳратжон Раҳимов 9 йил ва Муҳаммад Ятимов 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Айбланувчилардан Ўзбекистон фуқароси Ислом Рустамов, унга 10,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, суд жабрланувчилар фойдасига айбланувчилардан жами 6,5 миллион рубл миқдорида моддий ва маънавий зарар ундириш тўғрисида қарор қабул қилди. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу жиноятда иштирок етган бешинчи шахс воқеа жойидан яширинган. У халқаро қидирувга берилган бўлиб, унга нисбатан жиноят иши алоҳида иш юритувга ажратилган.

02.09.202616