SOS
Жиноят

Санкт-Петербургда мигрант савдогар ва маҳаллий фуқаро ўртасида низо юз берди

Санкт-Петербургда мигрант савдогар ва маҳаллий фуқаро ўртасида низо юз берди

Санкт-Петербург шаҳрида маҳаллий фуқаро ва мигрант савдогар ўртасида оғзаки тортишув юз берди. Воқеа савдо нуқталаридан бирида содир бўлган.

Можаро давомида маҳаллий фуқаро мигрантга тегишли савдо растасини ағдариб, унга зарар етказган. Ҳодиса акс етган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилиши кутилмоқда. Мигрантлар ўз фаолиятини амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган низоли вазиятларда қонуний тартибда ҳаракат қилишлари тавсия етилади.

05.09.20266