SOS
Жиноят

Россияда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган муҳожир қўлга олинди

Россияда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган муҳожир қўлга олинди

Рязан вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, шаҳар кўчаларидан бирида 21 ёшли хорижлик фуқаро қўлга олинган. Текширув жараёнида унинг кийимларидан 2,23 грамм оғирликдаги синтетик гиёҳванд модда топилган. Шунингдек, у олдиндан жойлаштириб кетган яна 0,74 грамм модда ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан аниқланиб, олиб қўйилган.

Тергов версиясига кўра, йигит интернет орқали гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳга ёлланган. У Москвадан Рязанга фақат «закладка» (гиёҳванд моддаларни яширин жойларга қолдириш) қилиш учун келган ва ишни тугатгач, ортга қайтишни режалаштирган. Дастлаб Россияга меҳнат қилиш мақсадида келган шахс, осон даромад ваъдасига ишониб, жиноий фаолиятга қўшилиб қолган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Россия қонунчилигига кўра, гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш ва тарқатиш оғир жиноят ҳисобланади ҳамда узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.

Ушбу ҳолат мигрантларни интернет орқали таклиф қилинаётган шубҳали ва ноқонуний «иш» таклифларига алданиб қолмасликка чақиради. Ҳар қандай ноқонуний ҳаракат нафақат шахсий еркинликнинг йўқотилишига, балки депортатсия ва Россия ҳудудига киришнинг умрбод тақиқланишига олиб келиши мумкин.

03.09.20266