SOS
Жиноят

Петербургда фирибгарлар учун ноқонуний алоқа тармоғини ташкил етганлар суд қилинади

Петербургда фирибгарлар учун ноқонуний алоқа тармоғини ташкил етганлар суд қилинади

Россия ИИВнинг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси ходимлари фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳга алоқадор икки нафар хорижлик фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйди. 22 ва 24 ёшли шахслар ижарага олинган хонадонда фирибгарлар учун махсус алоқа узели ташкил етишган.

Тергов маълумотларига кўра, ушбу шахслар ГСМ-шлюзлар орқали телефон трафигини ўтказиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш билан шуғулланган. Улар кураторлардан олинган СИМ-карталарни қурилмаларга ўрнатиб, фирибгарларга Россия фуқароларига давлат идоралари вакиллари номидан қўнғироқ қилиш имконини яратиб беришган. Фирибгарлар ушбу усул орқали жабрланувчиларни пулларини ўзларига тегишли ҳисоб рақамларига ўтказишга мажбурлаган.

Политсия томонидан ўтказилган тинтув давомида 260 та СИМ-карта, учта ГСМ-шлюз, ноутбук, роутер ва банк карталари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Аниқланишича, мазкур техник ёрдам орқали 10 нафар фуқаронинг 4 миллион рублдан ортиқ маблағи ўзлаштирилган.

Ҳозирги вақтда жиноят иши бўйича тергов якунланиб, айблов хулосаси прокуратура томонидан тасдиқланди. Етказилган зарарни қоплаш мақсадида айбланувчиларнинг 500 минг рубллик мол-мулкига хатлов қўйилди. Иш мазмунан кўриб чиқиш учун Санкт-Петербургнинг Красноселский туман судига юборилди.

28.08.20266