SOS
Жиноят

Россияда екстремистик фаолиятда айбланган хорижлик фуқаро қамоққа олинди

Россияда екстремистик фаолиятда айбланган хорижлик фуқаро қамоққа олинди

Россия Федератсияси Тергов қўмитасининг Қўрғон вилояти бўйича бошқармаси хабарига кўра, 30 ёшли хорижлик фуқаро екстремистик ташкилот фаолиятида иштирок етганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 282.2-моддаси 2-қисми билан айблов еълон қилинган.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур шахс 2025-йилнинг сентябр ойидан бошлаб Қўрғон вилоятидаги жазони ижро етиш муассасасида бўлган вақтида Россия Олий суди томонидан екстремистик деб топилган ва тақиқланган ташкилот мафкурасини тарғиб қилган. У жиноий муҳитда қабул қилинган ушбу ташкилот қоидалари ва тартибларини тарғиб қилишда айбланмоқда.

Ноқонуний фаолият Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ва Жазони ижро етиш федерал хизмати (ФСИН) ходимлари томонидан аниқланган. Август ойи охирида озодликка чиққан гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди ва суд қарори билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги еҳтиёт чораси қўлланилди.

Айни дамда тергов органлари ушбу екстремистик ташкилотнинг ташкилотчиси ва бошқа иштирокчиларига нисбатан тергов ҳаракатларини давом еттирмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари екстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича маълумотга ега бўлган фуқароларни ишонч телефони орқали хабар беришга чақирмоқда.

04.09.20263