SOS
Жиноят

Қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган мигрант 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган мигрант 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Нижний Новгород вилоятида яқин хориж давлатларидан бирининг фуқароси қалбаки ҳужжатлардан фойдаланганликда айбланиб, суд ҳукмини эшитди. 1990-yilda туғилган шахс 2026-yil июн ойида йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан ҳужжатларни текшириш жараёнида қўлга олинган.

Текширув давомида эркак тақдим этган патент ва вақтинчалик рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги билдиришнома қалбаки эканлиги аниқланган. Экспертиза хулосаларидан сўнг, Россия Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисми (қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш, сотиб олиш ёки улардан фойдаланиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида айбланувчи Россия ҳудудида қонуний бўлишини тасдиқловчи ҳужжатларни ноқонуний йўл билан сотиб олганлиги исботланган. Иш материаллари судга оширилгач, суд ҳукми билан эркак 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. У жазони манзил-колонияда ўтайди.

Нижний Новгород вилояти полицияси хорижлик фуқароларни огоҳлантиради: қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш ёки улардан фойдаланиш Россия қонунчилигига кўра жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

11.09.20261