SOS
Жиноят

Нижний Новгородда икки хорижлик ишчи калтакланди: гумонланувчилар қўлга олинди

Нижний Новгородда икки хорижлик ишчи калтакланди: гумонланувчилар қўлга олинди

Нижний Новгород вилоятининг Перевоз шаҳрида хорижлик ишчиларга нисбатан қотилликка уриниш ҳолати юз берди. Маҳаллий полиция хабарига кўра, ниқоб таққан икки шахс тикувчилик корхонасида ишловчи икки нафар хорижлик фуқарога оғир тан жароҳати етказган.

Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот органлари жабрланувчилар Россия ҳудудида қонуний асосда ишлаб келаётганини аниқлади. Ҳужум оқибатида 29 ёшли жабрланувчи оғир аҳволда шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Иккинчи жабрланувчи ҳам тиббий ёрдам олган.

Россия Тергов қўмитасининг Нижний Новгород вилояти бўйича бошқармаси томонидан "Қотилликка уриниш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчилар — 1993 ва 2004-йилда туғилган маҳаллий фуқаролар қўлга олинди. Тинтув жараёнида жиноят қуроллари топилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Сўроқ давомида гумонланувчилар ўз ҳаракатларини шахсий адоват билан изоҳлаган. Ҳозирда суд қарори билан уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маҳаллий маъмурият вакиллари аҳолини миллатлараро низоларга йўл қўймасликка ва ҳар қандай келишмовчиликларни ҳуқуқий йўл билан, яъни полиция орқали ҳал қилишга чақирди.

11.09.20261