SOS
Жиноят

Муҳожир йигитнинг Россия армиясидан Анқарагача бўлган хатоли йўли

Муҳожир йигитнинг Россия армиясидан Анқарагача бўлган хатоли йўли

У Россияга жанг қилиш учун бормаган еди. 2024-йил август ойида термизлик 18 ёшли А.Ҳ. мусофирликка йўл олганда, мақсади оддий еди — омборда ишлаб пул топиш. Бироқ, 2025-йил 24-март куни ёш муҳожир кўпроқ пул топиш истагида Россия Қуролли Кучлари билан шартнома имзолади. Унга ойига 230 минг рубл маош, ҳарбий гувоҳнома ва кийим-бош берилди. Қисқа ҳарбий тайёргарликдан сўнг у тўғри Луганскдаги урушнинг қайноқ нуқтасига ташланди.

Фронт чизиғи ваъда қилинган пуллар қон евазига келишини тезда исботлади. Жангга кирган илк кунларидаёқ А.Ҳ. дрон портлашидан оёғи ва бошидан жароҳат олди. Госпиталда даволаниб чиққач, уни яна фронтга — снаряд етказиб беришга қайтаришди. Бироқ, 2025-йил 19-август куни навбатдаги дрон портлаши унинг бутун танасини оғир шикастлади. У Москвадаги ҳарбий госпиталда 35 кун давомида ўлим билан курашди.

Ўлим шарпаси ёш йигитнинг дунёқарашини ўзгартирди ва у урушда қатнашиш ниятидан бутунлай қайтди. 2025-йил октябр ойида икки ойлик таътилдан фойдаланиб Туркияга қочиб кетди ва Анқарадаги университетлардан бирида ўқий бошлади. Аммо қонун олдидаги жавобгарлик муқаррар еди — 2026-йил 3-март куни у Ўзбекистонга қайтиб келди.

Тергов давомида йигитнинг Редми Ноте 7 телефонидаги Гоогле Пҳотос аккаунтидан ҳарбий шартнома, жетон ва қурол билан тушган суратлари топилди. Судда йигит қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини билдирди. Суд унинг муқаддам судланмагани, оилавий шароити ва олган оғир жароҳатларини ҳисобга олиб, қамоқ емас, 3 йил-у 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Бу воқеа осон пул илинжида ўзга юрт урушларига қўшилаётган ёшлар учун аччиқ сабоқдир.

04.09.20263